EVRO 2020 FINAL SARALASH QURA TASHLANDI
Описание
EVRO 2020 FINAL SARALASH QURA TASHLANDI
#futbol_ovozi #evro_2020
Миллиярдлар ўйинига айланиб улгурган спорт тури бу албатта футбол, шу жозиба, шу қизиқиш, шу кутилмаган янгиликларга қизиқиш ортса ортадики заррача камаймайди.
Бугунга ҳам қизиқ мавзу. барчамиз кутдик, олдиндан тахминлар қилишга хам улгурдик. Ассалому алайкум, сиз Футбол овозидасиз.
Руминия пойтахти Бухарестда 2020 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатининг асосий босқичига қуръа ташлаш мароси хам бўлиб ўтди.
24та жамоа иштирок этадиган турнирнинг финал ўйини Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтиши хам бизга маълум. Ҳозирга қадар 24та жамоадан 20тасининг номи аниқ бўлиб улгурган. Қолган 4та йўлланма соҳиби саралаш баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Саралаш баҳслари тўртта йўлга бўлинган:
Ушбу саралаш баҳслари 2020 йилнинг март ойида бўлиб ўтади ва сўнгги 4та йўлланма соҳиби маълум бўлади.
2020 йилги Европа чемпионати баҳслари 12та мамлакатнинг 12та шаҳрида ўтказилади.
Келинг энди гурухдаги ҳолатларга бир назар. Кутилган ва кутилмаган тўқнашувлар. Ишонаверинг бу йилги Евро бахслари жуда қизиқ бўлиши гурух тақсимотида аниқ бўлиб улгурди. Демак
"A" гуруҳи
Италия
Швейцария
Туркия
Уэльс
Ха шунақа шу гурух фоворитаи ва оутсайдерини каментарияга ёза олсангиз сизга олқишлар
"B" гуруҳи
Бельгия
Россия
Дания
Финляндия
Гурухда фоворит истанг истаманг Белгия, Россия хам гурхдан чиқиш учун Дания ва Филландиядан ўтишга уриниб куриши мумкин.
"C" гуруҳи
Украина
Голландия
Австрия
D саралаш йўли ғолиби (Грузия, Шимолий Македония, Косово, Беларусь)
Учар голланлар учун анча қулай аммо осон бўлмаган рақиблар гурухда тўртинчи терма номи учун Грузия, Шимолий Македония, Косово, Беларус вакилари ўзари куч синашиб кўради.
"D" гуруҳи
Англия
Хорватия
Чехия
C саралаш йўли ғолиби (Шотландия, Норвегия, Сербия, Исроил)
Гурухда фоворит мутлоқ англия терма жамоаси, Хорватияда хам мазмунли ўйин кутишимиз мумкин. 4 терма бўлиш учун Шотландия, Норвегия, Сербия, Исроил жамолари уриниб кўради.
"E" гуруҳи
Испания
Польша
Швеция
B саралаш йўли ғолиби (Босния ва Герцеговина, Словакия, Ирландия, Шимолий Ирландия)
Европа грандларидан бири бўлган Испанияга совға ўрнини босиб берди бу гурух. Е гурухини тўлдириш учун Босния ва Герцеговина, Словакия, Ирландия, Шимолий Ирландия термалари куч синашиб кўради.
"F" гуруҳи
Германия
Франция
Португалия
A саралаш йўли ғолиби (Исландия, Болгария, Венгрия, Руминия)
Ўлим гурухи. Шунчаки дахшатли туқнашувлар. кутилмаган гурух бўлди ўзиям. Гурухдаги 4 чи жамо бўлиш учун эса Исландия, Болгария, Венгрия, Руминия харакат қилмоқда.
Италия ва Туркия термалари иштирокидаги баҳс Евро-2020ни расман очиб беради.
Баҳс 12 июнь куни Римда бўлиб ўтади.
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Евро-2020 финал босқичига ташланган қуръа ҳақида мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
“Биз ўлим гуруҳидамиз. Мюнхенда бўладиган баҳслар ҳақиқий футбол байрамига айланиб кетади. Кўпчилик ҳозирданоқ бу кунни сабрсизлик билан кутмоқда.
Бизнинг ёш жамоамиз учун эса бу жуда катта тажриба бўлади. Мотивация жуда баланд. Бу гуруҳ – бизни саралаш баҳсларидаги ғолиблигимиз учун мукофот бўлди”, дейди Лев.
Ха дўстлар Леёв бундай гурухдан жой олишини билганида саралашдаги ўйинларда озроқ очколар йўқотишига шама қилди.
Сиз нима дейсиз, суюкли жамомангаизни каментария ёзинг. Евро ғолиби ким бўлишини хам тахмин қилиб кўринг. Жараённи эса биргаликда Футбол овози билан кузатинг. Этибор ва Футболга бўлган мехрингиз учун ташаккур.

